Эслатма: бир неча солиқ турлари учун бугун охирги кун
- бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобланган жорий йил учун мол-мулк солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 417-модда 5-қисм);
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича 1 январь ҳолатига ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 431-модда 1-қисм);
- солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган, юридик шахсда мавжуд бўлган ер участкалари тўғрисида Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклдаги маълумотномани тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 431-модда 5-қисм);
- АОС тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 432-модда 1-қисм);
- Ўзбекистонда фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистоннинг норезидентлари бўлган юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини етказишнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 447-модда 3-қисм);
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар мўлжалланаётган солиқ базасидан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий йил учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдимнинг этиш охирги куни
(Солиқ кодекси 448-модда 2-қисм);
- солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (АОС тўловчилар бундан мустасно) йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 448-модда 3-қисм);
- ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 273-модда 1-ва 2-қисмлар);
- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 454-модда 3- ва 4-қисмлар);
- агар декабрь ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 345-модда 5-қисм);
- норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 355-модда 1-қисм).