Европа Иттифоқи Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини қабул қилди
Европа Иттифоқи Россияга қарши соҳавий ва шахсий чекловлар кўзда тутилган санкцияларнинг саккизинчи пакетини келишиб олди. Бу ҳақда Еврокомиссия баёнотида айтилди.
Шундай қилиб, Брюссель 2023 йил декабридан денгиз орқали Россия нефти ва 2023 йил февралидан нефть маҳсулотлари учун нарх чегарасини белгилаш учун қонунчилик базасини ўрнатади.
Бундан ташқари, Россия компанияларига консалтинг, юридик, муҳандислик ва IT-хизматларини кўрсатиш тақиқланади.
Шунингдек, пўлатдан ясалган буюмлар, машиналар, кимёвий моддалар, пластмасса ва сигареталар импорти ва экспортини тақиқловчи чоралар рўйхати кенгайтирилди.
Ғарб Украина туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Владимир Путин аввалроқ Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегия эканлиги ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтган эди.
Россия энергетика ресурслари учун нарх чегараси жорий этилиши мумкинлигини изоҳлар экан, Путин, агар бу манфаатларга зид бўлса, Россия хорижга ҳеч нарса етказиб бермаслигини айтди.