Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларига виза режимини юмшатиши мумкин
Европа Парламенти Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида виза режимини юмшатиш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда 28 ноябрь куни қабул қилинган Парламент ҳисоботига таяниб, Europen Interest нашри ёзмоқда.
“Ҳисоботда Марказий Осиё давлатларининг ЕИ билан визани либераллаштириш бўйича мулоқотни бошлашга тайёр экани қайд этилиб, Комиссия ушбу ҳукуматлар учун виза режимини соддалаштириш ва қайта қабул қилиш бўйича келишувларга йўл очиш учун кенг қамровли ислоҳот йўл хариталари устида ишлашни фаоллаштиришга чақиради”, дея иқтибос келтирган нашр.
Қайд этилишича, бу минтақа давлатлари билан алоқаларнинг мустаҳкамланишига олиб келади.
“Европа Иттифоқи Марказий Осиё билан муносабатларни мустаҳкамлаш вақти келди. Минтақа геосиёсий жиҳатдан муҳим, Марказий Осиё давлатлари Европа билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор ва бизнинг ҳамкорлигимиз ҳар икки томон учун ҳам манфаат келтиради. Муносабатларимиз асоси демократия, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат бўлиши керак”, дея бу ҳақда маъруза қилган Европа Парламенти аъзоси Карстен Луcке.
Маълумот учун: Парламент барча Европа Иттифоқини Россиянинг заифлашганидан фойдаланиб, Марказий Осиё билан муносабатларни ривожлантиришга чақирган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун виза назоратини кучайтиришни талаб қилган эди.