Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ички ишлар органлари бошқарув тизимини такомиллаштириш мавзусида илмий иш қилди
Яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи Илмий кенгашнинг навбатдаги мажлисида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Муҳиддин Ўткурович Жўраев юридик фaнлaр бўйича фaлсaфa дoктoри (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишини муносиб ҳимоя қилди.
«Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи» ихтисослиги бўйича ўтказилган йиғилишда Муҳиддин Жўраевнинг «Ички ишлар органлари бошқарув тизимини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертация иши барча Кенгаш аъзолари томонидан юқори баҳоланиб, унга юридик фанлар бўйича фалсафа доктори илмий унвони бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
М.Жўраев Ургут туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактабида ўқиган. Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олган.
Тошкент шаҳридаги Яккасарой, Мирзо Улуғбек туманлари, Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ИИБга, Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари бўлган.
Шу йилнинг февраль ойида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.