Фарзандингиз тарбиясига беэътибор бўлманг!
Айрим ота-оналар "Фарзандимни моддий таъминлаяпман, бўлди-да", дея бошларини тирикчилик ташвишларидан бироз холи тутмай, улар қандай ўқияпти, кимлар билан дўстлашяпти, қизиқиб кўрмаяптилар.
Ҳатто айрим оилаларда тирикчилик ғамида оталар кунлаб, ҳафталаб, баъзан хорижда ишлашлари натижасида ҳатто йиллаб уйда бўлмаслиги кузатиляпти. Оқибатда носоғлом оилада ўсган айрим вояга етмаганлар ўзига ишончи паст, агрессив, назоратсиз бўлиб вояга етяпти. Бунга фаолиятимиз давомида гувоҳ бўляпмиз.
Истардикки, бу ҳақда айрим ота-оналар дўппини бошдан олиб, кенгроқ ўйлаб кўришлари керак. Биз фарзандларимиз асло кўча боласи бўлишини ёки "Ҳуқуқбузар", деган тамғани олишини истамаймиз.
Отабек Салихов,
Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ ЎМИБ терговчиси.