Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг – Самарқандда нодавлат олий таълим муассасаси йўқ
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими фарзандларини олий таълим муассасаларида ўқитиш истагида бўлган ота-оналарни Самарқанд вилоятидаги нодавлат олий таълим муассасасида ўқишни таклиф қилаётган фирибгарлардан эҳтиёт бўлишдан ва уларга алданиб қолмасликка чақирди.
Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 12 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Яъни,
- Самарқанд давлат университети (СамДУ);
- Самарқанд давлат тиббиёт институти(СамДТИ);
- Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти(СамДАҚИ);
- Самарқанд давлат чет тиллар институти(СамдЧТИ);
- Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти(СамИСИ);
- Самарқанд ветеринария медицинаси институти(СамВМИ);
- “Ипак йўли” туризм халқаро университети;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали;
- Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали;
- Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали;
- Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали;
- Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
Шу билан бирга Нарпай ва Пайариқ туманларида Самарқанд давлат чет тиллар институтининг Нарпай хорижий тиллар ва Пайариқ хорижий тиллар факультетлари ташкил этилган.
Самарқанд вилояти ҳудудида бугунги кунда бирорта нодавлат олий таълим муассасаси ташкил этилмаганлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.