Формалилар мукофотланди

Президент Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 28 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра мукофотланган вилоятимиз вакиллари:

I даражали “Шон-шараф” ордени билан

Саидов Айбек Азадович – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий округ қўшинлари қўмондони

“Содиқ хизматлари учун” медали билан 

Қоршиев Фохриддин Шомил ўғли – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Самарқанд вилояти қўриқлаш бошқармаси гуруҳ сафдор ходими

Меликулов Ахрор Норкулович – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани бўлими бошлиғи

“Шуҳрат” медали билан

Мухаммадиев Алишер Шухратович – Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати катта инспектори

Ражабов Барат АчиловичСамарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими