Футбол: 2025 йилги мавсумда Суперлигада 16 та жамоа ўйнайди

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасига ўтиш ўйинларининг сўнгги баҳсида "Олимпик" ва "Металлург" жамоалари ўзаро куч синашди.

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ўтган мазкур учрашувда “Металлург” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа "Металлург" келгуси мавсум ҳам миллий чемпионатимизда иштирок этиш масаласини ҳал қилди.
Энди келгуси мавсумда Суперлигада 16 та жамоа – “Динамо”, “Андижон”, “Бухоро”, “Бунёдкор”, “Машъал”, “Металлург”, “Насаф”, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “ОКМК”, “Пахтакор”, “Қизилқум”, “Қўқон-1912”, “Сурхон”, “Сўғдиёна” ва "Шўртан" клублари мамлакат чемпионлиги учун кураш олиб боради.
Маълумот ўрнида: Жорий йилги мавсумда вакилларимиз - "Динамо" жамоаси турнирни 8-ўринда якунлади. Қарши шаҳрининг “Насаф” жамоаси 52 очко жамғарган ҳолда Суперлига чемпиони бўлди. “Пахтакор” клуби аъзоси Драган Черан эса 13 та гол урган ҳолда тўпурарлар рўйхатида биринчи бўлди.