Ғарбий Нил безгаги Москвагача етиб келди
Нил безгаги учун табиий резервуар ёввойи қушлар ҳисобланади. Қишда улар иссиқ мамлакатларга учиб кетади. У ерда вируслар билан касалланиб, яна одатдаги жойига қайтиб келади (МА» 2021 йил 36-сон).
«Россияда касалликнинг табиий ўчоғи тахминан 1999 йилдан мамлакат жануби – Қалмиқистон, Астрахан, Ростов областида пайдо бўлди. Краснодар ва Ставропол ўлкаларида ҳамда бошқа ҳудудларга ҳам ёйилмоқда. Яқинда пойтахт орнитологларини лаборатория тадқиқотлари натижалари ҳайратда қолдирди. Москвада қарғалар ўликларида Ғарбий Нил безгаги вируси аниқланди.
Ғарбий Нил безгаги – иситма вируси 1937 йилда Ўгандада касал аёл қонида аниқланганди. Касаллик одатда тумовга ўхшаш белгилар билан пайдо бўлиб, унчалик сезилмайди. Аммо вирус талвасага тушишга ёки минингитга олиб келиши, агар вақтида шифокорга мурожаат қилинмаса, ўлим билан тугаши мумкин. Россиядагидек манзара Европада ҳам кузатилмоқда. Олимларнинг прогнозлари бўйича касаллик 2050 йилга бориб Швецияга тарқалиши мумкин.
Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.