Газ, электр энергияси, ичимлик суви, кўмир билан таъминлаш бўйича муаммонгиз борми?

Унда туну-кун ишлайдиган штабларга қўнғироқ қилинг!

Вилоятимиз ҳудудида куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини газ, электр энергияси, ичимлик суви, кўмир билан таъминлаш, бу борада юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ижтимоий соҳа ташкилотлари ва коммунал соҳа корхоналарида 24 соат давомида узлуксиз ишловчи штаблар ташкил этилган.
Агар жойларда бу борада муаммолар кузатилса, вилоят ҳокимлигининг штабида ўрнатилган қуйидаги телефон рақамлари орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин: 95-411-32-02, 95-411-52-02,
66-411-72-02.
Шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, коммунал ва ижтимоий соҳа муассасаларида ҳам худди шундай махсус штаблар ташкил этилган:
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги – 66-234-95-17, 66-234-95-16;
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги – 66-456-31-34;
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги – 66-414-19-71;
Булунғур тумани ҳокимлиги – 66-442-12-05;
Самарқанд тумани ҳокимлиги – 66-612-51-85, 66-612-55-90;
Нуробод тумани ҳокимлиги – 66-633-14-41;
Нарпай тумани ҳокимлиги – 55-705-54-10;
Паст Дарғом тумани ҳокимлиги- 66-465-14-91;
Иштихон тумани ҳокимлиги – 66-629-15-69;
Пайариқ тумани ҳокимлиги – 66-425-22-56;
Пахтачи тумани ҳокимлиги – 66-403-13-51;
Жомбой тумани ҳокимлиги – 66-475-15-05;
Оқдарё тумани ҳокимлиги – 66-492-52-45;
Қўшработ тумани ҳокимлиги – 66-646-13-66;
Тойлоқ тумани ҳокимлиги – 66-666-50-85;
Ургут тумани ҳокимлиги – 66-483-16-64;

***

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали – 66-239-78-12;
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вилоят филиали – 95-500-97-52, 95-410-01-68;
Вилоят “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси – 66-221-42-60;
вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси – 66-233-09-41;
вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси – 66-238-88-00;
вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси – 95-411-44-00;
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси – 66-234-99-39; 66-234-99-48.