Германияда 5 нафар Тожикистон фуқароси террорчиликда гумонланиб ҳибсга олинди
- 16.04.2020 16:46
- 118
- Хориж
Германияда беш нафар Тожикистон фуқароси қўпорувчилик ҳаракатларига тайёргарлик кўришда айбланиб ҳибсга олинди, дейилмоқда Германия Бош прокуратураси матбуот хизмати берган маълумотда.
Таъкидланишича, ИШИД террорчилик гуруҳи (Ўзбекистонда тақиқланган) аъзолари сифатида гумон қилинаётган, Тожикистон фуқароларидан ташкил топган гуруҳ ҳибсга олинган. Гумонланувчилар Шимолий Рейн-Вестфалия махсус хизмати жангчилари ва Дюсселдорф полиция бошқармаси ходимлари томонидан Эссен, Нойс, Зиген ва Хайнсберг округларида чоршанба куни тонгда ҳибсга олинган. Бундан ташқари, уларнинг яшаш жойларида ва яна олти объектда тинтув ишлари ўтказилган.
Ҳибсга олинганларнинг 4 нафари, шунингдек, 2019 йил 15 март санасидан буён тергов изоляторида сақланаётган яна бир нафар Тожикистон фуқароси ИШИД террорчилик ташкилоти аъзоси сифатида ҳамда Германияда террорчилик “ячейка”сини ташкил этканликда айбланмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа