Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Айни кунларда Германияда минтақавий сайловлар бўлиб ўтмоқда. Кеча, 15 март куни сайловларнинг дастлабки натижалари эълон қилинди. Уларга кўра, 31 фоиз овоз билан Баден-Вюртембергда «Яшиллар» партияси етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда «Diye Welt» нашри маълумот берди.

Ҳукмрон «Христиан-демократик иттифоқи» (ХДС) партияси 23 фоиз овоз олди, бу ўтган сафаргига нисбатан 4 фоиз кам. Минтақадаги учинчи ва тўртинчи ўринларда 11,5 фоиз овоз билан "Германия учун альтернатива" ва 12 фоиз овозга эга бўлган «Социал-демократик партия» жой олган.

Рейнланд-Пфальце социал-демократлари 34,5 фоиз овоз билан пешқадамлик қилмоқда, ХДС эса 26 фоиз овоз билан минтақада иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Учинчи ўринда 10,5 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлаган "Германия учун альтернатива" партияси бўлди.

РИА Новости хабарига кўра, бундай натижалар минтақавий сайловларда тегишлича 4-6 фоиз йўқотаётган канцлер Ангела Меркель бошчилигидаги ҳукмрон ХДСга зарба бўлиши мумкин. Шундай қилиб, «Яшиллар» ҳукмрон коалициянинг янги таркибига кириши мумкин.

Германиядаги аввалги сайловлар 2016 йилда бўлиб ўтган. Жорий йилнинг сентябрь ойида мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтади, натижада янги канцлер бошчилигида янги федерал ҳукумат тузилади.