Гигант астероидлар 3 ва 4 декабрь кунлари Ерга энг яқин масофага келади
Ушбу самовий жисмларнинг ҳар бирининг узунлиги тахминан 400 метрни ташкил қилади. Сайёрамиздан бирининг ораси тахминан 5,5 миллион километр, иккинчиси 2 миллион километрдан кўпроқ масофада.
Амо гап шундаки, НАСА мутахассисларининг огоҳлантиришича, диаметри 140 метрдан ортиқ, Ерга 7,5 миллион километрдан зиёд масофада яқинлашган астероидлар потенциал хавфли деб таснифланади. Агар уларнинг орбита йўналиши ўзгарса ёки улар бошқа жисмлар билан тўқнашиб, траекториясини ўзгартирса, тўқнашув хавфи ортиши мумкин.