Ғолиб курашчиларга бош соврин “СПАРК” автомашинаси берилади
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 17:00 да Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида кураш бўйича “Вилоят ҳокими соврини учун” вилоят очиқ турнири бўлиб ўтади.
Мусобақа халқаро кураш ассоциацияси қоидалари асосида ўтказилади. Унда 73, 90, +90 килограмм вазн тоифасида 18 ёшдан катталар гиламда беллашади.
Уч вазнда ҳам биринчи ўринни эгалаган ғолиб курашчига бош соврин сифатида “Спарк” автомашинаси берилади.
13 сентябрь куни эса соат 16:00 дан 17:00 гача Самарқанд эшкак эшиш каналида халқаро ҳакамлар ва мураббийлар иштирокида курашчиларни таништирув ва қуръа ташлаш ҳамда тарозидан ўтказиш маросими ўтказилди.
Беллашувларда номдор, профессионал курашчилар иштирок этиши кутилмоқда.