Ғўсда тўй ва маросимларни ўтказиш тартибга солинади

Ғўс қишлоғидаги 153-мактабда "Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш" мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Унда туман ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ходимлари иштирок этди.

Таъкидландики, Ғўс қишлоғи ҳудудидаги маҳаллаларда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслик, жамиятда шаклланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш масалалари келишиб олинди.

Миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, оилавий тантаналардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни (“келин навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш”, “пул сочиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмаслиги юзасидан аҳолига тушунчалар берилди.