Ғўза орасига соя экилмоқда. Бу усул ўзини оқлайдими?
- 16.04.2021 17:55
- 134
- Иқтисодиёт
Паст Дарғомда фермерлар ердан унумли фойдаланиш, даромадини орттириш учун тажриба асосида 1000 гектар ерга 90×90 ўлчамда чигит ҳамда унга ёндош соя ўсимлигини экмоқда.
Тўғри, соя ўсимлигидан 22 фоизгача ёғ олиш мумкин. Аммо савол туғилади: ғўза билан бир вақтда экилган соя ёндош экин ривожланишига халақит қилмайдими?
Мутахассислар фикрига кўра, пахта очилиб улгургунча, шу даланинг ўзидан соя ҳосили фермер учун қўшимча даромад олиш учун яна бир манба бўлади.
Туманнинг “Илм” массивидаги "Шаҳриёр Аббос чорвалари" фермер хўжалиги даласида чигит ва сояни бир вақтда экиш ва ундириб олиш, агротехникаси билан боғлиқ масалаларга доир ташкил этилган семинарда бу жараёнлар мутахассислар томонидан тушунтирилди.
Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа