Германия Лукашенко инаугурациясига баҳо берди ва унинг қонунийлигини рад этди
- 24.09.2020 13:30
- 109
- Хориж
Кеча яширин инаугурация маросимини ўтказган Беларусь президенти Александр Лукашенко демократик қонунийликка умид боғлай олмайди, дея таъкидлади Германия ҳукумати вакили Стеффен Зейберт. Бу ҳақда Lenta.ru хабар берди.
Минскда бўлиб ўтган маросимни баҳолаган ҳолда Зейберт уни махфийлик ва жамоатчилик ишитирокисиз ўтказилганини таъкидлади. “Маросимдан сўнг Лукашенко демократик қонунийликни (ўзининг қонуний президент эканлигини) талаб қила олмайди”, деди Германия ҳукумати вакили.
Аввалроқ Литва ташқи ишлар вазири Линас Линкявичюс ва Словакия вакиллари ҳам Лукашенконинг махфий қасамёд қабул қилишини қатъий танқид қилди. Линкявичюс сайловлар ҳам, инаугурация маросими ҳам ноқонуний ўтказилганини баён қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 36 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!