Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳафта охирида иссиқ ҳаво пасаяди

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун ва ҳафтанинг катта қисмида республика ҳудудлари бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади.

Ҳаво ҳарорати кечалари +18…+23 даража, кундуз кунлари +33…+38 даража атрофида бўлади.

12 ва 13 август кунлари Қозоғистон орқали Урал ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Осмонда булутлар пайдо бўлади, лекин ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати ўзгармайди, кундуз кунлари +30…+35 даражагача пасаяди ва иқлимий меъёрга яқинлашади.