Ҳафта сўнгида Ўзбекистонга нам ва салқин ҳаво кириб келади
"Ўзгидромет" хабарига кўра 11 июнь куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан бироз нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади.
11 июнда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 11-12 июнда эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
10-12 июнда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги соатига 17-22 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 10-14 июнь куни вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Aйрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор.
Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 12 июнга келиб +31...+33 даражани ташкил этади.