Ҳамма китобни ҳам ўқишга мажбур эмассиз
Китоб - бу инсонни ривожланиши учун хизмат қилиши керак. Сиз дўкондан янги китоб сотиб олдингиз ва ўқидингиз, у эса ёқмади. Муаммо йўқ, уни олингда пакетга жойлаб, китоб жавонингизга қўйинг. Бирор дўстингизга совға қиласиз.
Ҳар бир олинган китоб ўқишли бўлавермайди. Энг зўр китобингиз бўлса ҳам агар сизга маъқул келмаса, вақтингизни бекорга сарфламанг. Шунча пулга сотиб олдим, ўқишим керак, увол бўлмасин деган гапни йиғиштиринг. Ўзингизга ёқмаган китобни ўқиш, китобга бўлган қизиқишни ўлдиради. Инсонни зериктиради. Нима қилиш керак унда?
Ҳаммаси оддий. Янги китоб олинг, ўқинг, ёқмаса яна кутубхонангиз бойийди. Бунақада “банкрот” бўламан деманг, оилангиздаги кимгадир бирор кун керак бўлиб қолар. Улардан бири ўқир. Бу дегани, албатта, сотиб олиш дегани эмас, бирор танишингиздан сўраб турсангиз ҳам бўлади. Ҳамиша яқинларингизга, устозларингизга ва барча қадрли инсонларингизга китоб совға қилинг ва муқовасига исмингизни ёзиб қўйиш эсдан чиқмасин.
Диёрбек Турғунпўлатов,
Чирчиқ давлат педагогика институти талабаси (Тошкент вилояти).