Ҳарбий хизматчи ва ходимлар “Мен донорман” акциясида фаол иштирок этди

Самарқанд вилояти қон қуйиш станцияси мутахассислари томонидан вилоят қўриқлаш бошқармасида “Мен донорман” акцияси ташкил этилди.
Қон қуйиш станциясининг махсус жиҳозланган хавфсиз автобусида 100 га яқин ходим қон топшириб, беморларга ёрдам бериш ва ўзгалар ҳаётини сақлаб қолишда ибрат кўрсатди.
Мунтазам ташкил этиб келинаётган ушбу акцияда донорлар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда. Бу - юртдошларимиз томонидан беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг натижаси.