Ҳайит байрами учун арзонлаштирилган ярмарка ўтказилмоқда

Қурбон ҳайити муносабати билан Каттақўрғон туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Пайшанба” деҳқон бозорида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Икки кун давом этадиган ярмаркада бугуннинг ўзида 700 килограмдан ортиқ арзонлаштирилган гўшт маҳсулоти сотилди.

– Ярмаркада маҳсулотлар бозордагидан арзон нархда сотилаётганидан хурсандмиз, – дейди Боғот  маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Иззатилла Халилов. – Биргина гўшт 39 мингдан сотилмоқда. Бошқа керакли маҳсулотлар ҳам бозордагидан анча арзон нархда сотиётгани бизга ҳайит байрами  туҳфаси бўлди.

Жаҳонгир САФАРОВ.