Ҳиндистонга ноқонуний олтин етказиб бераётган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири доирасида уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди.

Маълум бўлишича, ушбу гуруҳ аъзолари ноқонуний равишда олтин қазиб олиш, улардан заргарлик буюмлари тайёрлаш ва уларни яширин ҳолда Ҳиндистонга олиб ўтиш билан шуғулланиб келган.

Айни дамда гуруҳ аъзолари ҳибсга олинган бўлиб, тергов ишлари охирига қадар уларнинг исм-фамилиялари ошкор қилинмаслиги айтиб ўтилган.

Қўлга олиш вақтида жиноятчилар ёнидан заргарлик буюмлари, уларни тайёрлаш ускуналари ва нақд хорижий валюта топилган.