Ҳиндистонни «коронавирус пўртанаси» ларзага келтирмоқда
Айни пайтда Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси тўлқинининг яна бир кўтарилиши кузатилмоқда, охирги тўрт кун давомида касалланиш сони кўпайиши қайд этилган.
Бундай статистика мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан келтирилган бўлиб, республикада кунига 350 мингга яқин COVID-19 ташувчиси, яна шунча вирусни юқтирган киши аниқланди.
Бундай шароитда Бош вазир Нарендра Моди барча фуқароларни зудлик билан эмлашга, жамоат жойларида эҳтиёт бўлишга чақирди ва бугунги кунда Ҳиндистонни "коронавирус пўртанаси" ларзага солаётганини таъкидлади, дея хабар бермоқда Reuters.
Агентлик вирусологларга таяниб, касалликнинг янги авж олиши ўзига хос "ҳинду" касаллиги қўзғатди, дея қўшимча қилди. Чунки мамлакатда Кумбҳ Мела фестивали бўлиб ўтмоқда, унинг давомида минглаб зиёратчилар Ганг дарёсида оммавий ҳаммомда чўмилишмоқда. Ташкилотчиларнинг фикрига кўра, бу йил фестивалга 150 миллион киши ташриф буюради.
Ҳиндистон, деярли 17 миллионли COVID-19 касаллиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди.
Айни пайтда Италия, Нидерландия сўнгги икки ҳафта ичида Ҳиндистонда коронавирус мутацияга учраган варианти кўпайиши сабабли мамлакатга киришни тақиқлашди.