Ҳозирда Ер юзида қанча одам яшайди?
1804 йилда сайёрамиз аҳолиси биринчи марта 1 миллиард кишига етган. 2022 йилда эса 8 миллиард ерликлар борлиги эълон қилинди.
Жорий маълумотлар турлича бўлиб, “Worldometer” хизмати бугунги кунда ер юзида 8,17 миллиард одам мавжудлиги ҳақида гапиради, бошқа манбалар эса тахминан 8,08 миллиардни қайд этишди. Гап шундаки, ҳар бир туғилиш ва ўлим каби доимий ўзгаришлар туфайли одамларнинг аниқ сонини кузатиш қийин, бу албатта статистик маълумотларга ўз таъсирини кўрсатади.
Австралия Фанлар академияси 60 йилдан кейин Ер юзида 10,3 миллиард одам бўлиши, лекин XXII аср бошига келиб, бу кўрсаткич 10,2 миллиардга камайиб, бу XIV асрдан бери биринчи аҳамиятли қисқариш бўлиши ҳақида башорат қилади. Умумий ўсиш баробарида бир қатор мамлакатларда (масалан, Италия ва Япония) одам сони камайиб бормоқда.
Асосий сабаб сифатида туғилишлар камайиши келтирилмоқда. Бу ўзгаришлар дунёга экология, иқтисодиёт ва ижтимоий сиёсат соҳасидаги янги вазифаларни қўймоқда.