Ибратли ҳикоя: "Охирги вагон"

Ота-она боласини ҳар йили ёзда поездда бувисининг ёнига олиб борар ва бир неча кундан кейин яна поездда қайтишарди. Бола етти ёшли бўлганида ота-онасига:

- Энди катта бўлдим, бу йил бувимнинг ёнига бир ўзим борсам бўладими, - деди?

Бироз баҳслашишдан кейин ота-онаси баҳамжиҳат фикр билдиришди.

Поезд бекатида ўғилларига қўл силтаб, кузатиб, вагон ойнасидан қайта-қайта эҳтиёт бўлишини уқтирар экан, бола яна ўша гапларни такрорлади:

- Ҳа, биламан, биламан, юз марта айтдиларингиз...

Поезд ҳаракатланаётганида отаси:

- Ўғлим, мабодо, ўзингни ёлғиз ҳис этсанг, безовталансанг ёхуд қўрқсанг, буни олиб ўқи, - деди ва ўғлининг чўнтагига бир қоғоз солиб қўйди.

Поезд жўнади. Купеда бола бир ўзи қолди. Эшик очиқ, атрофда бегона одамлар қоқиниб, туртиниб кулишар, у жойлашган купега ҳам кириб чиқар ё қараб қўярдилар.

Вагон назоратчиси боланинг билетига қараб, нега бир ўзи сафарга чиққанини сўраб, савол берди. Кимдир унга ачиниб қаради. Болага ишора қилиб шивир-шивир қилганлар бўлди.

Бола беҳузур бўла бошлади ва нигоҳидан хотиржамлиги йўқолди. У бошини қуйи солганича ўриндиқнинг бир бурчагида ўтириб қолди ва кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади.

Шу пайтда отаси чўнтагига бир нарса солганини эслади. Қўллари титраб, чўнтагидан кичкина қоғоз парчасини топди ва очди.

Қоғозда шундай ёзилганди:

"...Ўғлим, биз охирги вагондамиз!".

***

Биз, ота-оналар болаларимиз мустақил бўлишга изн беришимиз, уларга ишонч билдиришимиз керак, аммо уларга керак пайтимиз "охирги вагон"да бўлишимиз шарт.