Ибратли воқеа: Сотқин душмандан чиқмайди

Чингизхон Бухорони қамал қилгач, ҳар қанча уринмасин, уни куч билан ололмади. Шундан сўнг у шаҳар аҳолисига: «Ким биз томонга ўтса, омон қолади» деб мактуб йўллайди.

Бу хабардан кейин Бухоро аҳолиси икки гуруҳга бўлинди. Бир гуруҳ Чингизхонга бўйсунишдан бош тортган бўлса, иккинчиси бунга рози бўлади. Чингизхон ўзига қўшилишга рози бўлганларга шундай хабар юборади: «Агар бизга қаршиларни йўқ қилишга ёрдам берсангиз, сизларни ўз шаҳрингизга бош қилиб тайинлаймиз».

Шундан кейин икки гуруҳ ўртасида қонли жанг бошланди. Охир-оқибат, Чингизхон тарафдорлари ғалаба қозониб, дарвозаларни душманга очиб берадилар. Босқинчилар шаҳарга кирибоқ, ўз тарафдорларини ўлдиришни бошладилар.

«Уларни йўқ қилинг, улар сотқинлардир. Нафси учун ватанини сотганлар бизга ҳам вафо қилмайдилар...», деди Чингизхон.

Араб тарихчиси Ибн ал-Атҳир (1160-1234)нинг "Мукаммал тарих" китобидан.