Ижтимоий тармоқларда тарқаётган ЙТҲ акс этган суратларга ИИББ изоҳ берди

Telegram каналларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган суратлар тарқамоқда.

Ушбу ҳолат бўйича Пойтахт ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, 15 январь куни соат 00.10 да 102 рақамига Бунёдкор кўпригида (Ғафур Ғулом боғи рўпарасида) ЙТҲ рўй бергани ҳақида хабар келиб тушган.

“Nexia” русумли автомобилни (давлат рақами 01 V 819 RA) бошқариб борган 35 ёшли Жавлон И. бошқарувни бажара олмасдан, қарама-қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетган ва 38 ёшли Аваз О. бошқарувидаги “Lifan” русумли (давлат рақами 01 576 SFA) автомобиль билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида “Nexia” автомобили ҳайдовчиси Жавлон И. ҳамда унинг йўловчиси 25 ёшли Роман С.лар турли оғирликдаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.