Иллюминация машҳур биноларни қандай ўзгартиради?

Тунги ёриткичлар машҳур меъморий дурдоналарнинг қиёфасига сир, драматизм ёки ёрқин замонавий жозиба қўшиши мумкин. Бу турдаги чароғбонлик тунда биз кундузи кўришга одатланган кўплаб биноларни бутунлай ўзгартириб юбориб, уларни ҳақиқий ёруғлик ва шарпа санъати асарларига айлантиради.

Ушбу танловда иллюминация кишининг дунёнинг машҳур диққатга сазовор жойлари ҳақидаги тасаввурини қандай ўзгартириб юбориши ҳақида мисоллар келтирилган.

Пиза минораси, Италия

Минора йилига бир марта - 16 июнь куни шаҳарда ўтказиладиган Луминара фестивалида шу тарзда ёритилади.

Сидней опера театри, Австралия

Ушбу бино йиллар давомида ўзида барча тасаввур қилиниши мумкин бўлган ва тасаввур қилиб бўлмайдиган ёритиш вариантларини синаб келмоқда.

Хеопс пирамидаси, Миср

Қадимги биноларга ҳайратланарли даражадаги лазер шоулар ва ранг-баранг ёруғликлар жуда ярашади.

Эмпайр-стейт-билдинг, АҚШ

Империя штати биноси деб таржима қилинадиган осмонўпар бинонинг юқори қаватлари ўзига хос замонавий тарзда ёритилади.

Рашмор тоғидаги ёдгорлик, АҚШ

Лекин бу тоғ одамни қўрқитадиган даражада ёритилибди...

Нотр-Дам-де-Пари

Суратлар 2024 йилда собор қайта тикланганидан кейин олинган.

Майдон” номли кўприк, Дубай

Кўприк худди шу номдаги отчопарнинг VIP-кириш жойидир.

«Хон Чодир» савдо маркази, Қозоғистон

Бино ҳақиқатан ҳам улкан чодирга ўхшатиб қурилган.

Алазна, Петра, Иордания


Унинг олдидаги майдон минглаб ичида шамлари бор чироқлар билан ёритилган.

Канада парламентининг марказий блоки, Оттава

Айниқса, давлат рамзи ҳисобланмиш чинор барги таъсирли кўринади.

Эйфель минораси

Вақти-вақти билан минора Франция байроғи рангларидаги либосини кийиб туради.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.