ИМЕИ-код мобил қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кираётган юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилади

Aйни кунларда мобил қурилмаларининг ИМЕИ-кодини рўйхатдан ўтказиш масаласи оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилмоқда. Шундай бўлса-да, ҳар бир фуқаро учун муҳим бўлган ушбу тизим ҳақида кўплаб саволлар юзага келмоқда. Шуни эътиборга олиб, ИМЕИ-код бўйича берилаётган долзарб саволларга яна бир бор ойдинлик киритамиз.

Бу ҳамма билиши лозим бўлган маълумотлар. Чунки ИМЕИ-кодларни бепул рўйхатдан ўтказиш учун берилган муддат тугади.

  1. ИМЕИ-код ким томонидан рўйхатдан ўтказилади?

ИМЕИ-код мобил қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилади. Демак, мобил қурилмани сотиб олаётган фуқаро рўйхатдан ўтказиши шарт эмас. Ушбу қурилманинг рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини билиш учун:

1) https://uzimei.uz/ расмий веб-сайти орқали;

2) 1170 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали;

3) USSD *1170# ёки СМС 1170 сўровлари ёрдамида билиб олишингиз мумкин.

Aгар сиз сотиб олаётган мобил қурилма рўйхатдан ўтмаган бўлса, билингки, бу қурилма Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кирилган бўлиши мумкин. Ушбу маълумот асосида Сиз ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкин. Юқорида таъкидлаганимиздек, ИМЕИ-код мобил қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилиши белгиланган.

  1. ИМЕИ-код нима?

Мобил қурилманинг 15 хоналик серия рақами ИМЕИ-код дейилади. ИМЕИ-код СИМ-карталар ишлашини таъминловчи барча мобил қурилмаларда мавжуд бўлиб, СИМ-картанинг ҳар бир слотига алоҳида берилади. Aгар мобил қурилмада СИМ-карталарнинг икки ёки ундан кўп слотлари мавжуд бўлса, ушбу мобил қурилма икки ёки ундан ортиқ ИМЕИ-кодларга ҳам эга бўлади. Агар сизда иккита сим-карта билан ишлайдиган мобил қурилмангиз бўлса, иккита ИМЕИ-код олишингиз лозим бўлади.

  1. ИМЕИ-код нимага керак?

- мобил қурилмаларнинг ИМЕИ-коди/кодларини текшириш орқали сифатсиз, инсон соғлиғига зарар келтирадиган ва республика ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб кирилган қурилмалар савдосининг олдини олиш учун;

- мобил қурилма йўқолиб қолган ёки ўғирланган ҳолатда унинг қидирув ишларини тезкор амалга ошириш учун;

  - мобил гаджетларни қўллаган ҳолда содир этиладиган жиноятларни самарали ва тезкор фош этиш учун;

- солиқ ва божхона тизимида коррупция хавфини қисқартириш учун.

  1. Қурилманинг ИМЕИ-кодини қаердан билиш мумкин?

ИМЕИ-код қурилманинг клавиатурасида *#06# буйруғини териш орқали билиб олиш мумкин. Бундан ташқари, ушбу код қурилманинг қутисида, кафолат картасида ва айрим қурилмаларнинг батареяси остида ёзилган бўлади.

  1. Қачон рўйхатдан ўтказиш керак?

Қурилма орқали биринчи тармоқ ҳодисаси содир этилгандан сўнг (яъни, биринчи марта сим-карта қўйилганидан кейин) 30 кун ичида ИМЕИ-коди рўйхатдан ўтказилиши керак. Ҳозирда фойдаланилаётган мобил қурилмаларнинг ИМЕИ-коди 1 ноябргача автоматик рўйхатдан ўтказилган (текшириб кўришингиз мумкин). Демак, мобил қурилмалар тизим операторига мурожаат қилиш орқали:

1 ноябрдан 1 декабргача – бепул эди;

1 декабрдан – тўлов асосида рўйхатга олинади.

Сотиб олинган, аммо шу кунгача ишлатилмаган (янги) мобил қурилмалар тақдири нима бўлади? Ундай қурилмаларни, афсуски, жисмоний шахслар энди рўйхатан ўтказа олмайдилар. Юридик шахслар эса тизим операторига мурожаат асосида, керакли ҳужжатларни тақдим этгандан сўнг бундай қурилмаларни рўйхатдан ўтказишлари мумкин.

ИМЕИ-код қанча тўлов эвазига рўйхатдан ўтказилади?

Битта ИМЕИ-код учун БҲМдан фоиз ҳисобида:

- импорт қилувчи учун – 20% (44 600 сўм);

- ишлаб чиқарувчи учун – 10% (22 300 сўм).

Жисмоний шахс (резидент) учун биринчи тармоқ ҳодисасидан бошлаб:

- 30 кун ичида – 20% (44 600 сўм);

- 30 кун ўтгандан кейин – 25% (55 750 сўм);

Жисмоний шахс (норезидент) учун:

- чет эл СИМ-картасидан (роумингдан) фойдаланилганда – бепул;

- маҳаллий СИМ-картадан 30 кун ичида фойдаланилганда – бепул;

- маҳаллий СИМ-картадан 30 ўтгандан кейин фойдаланилганда – 20 % (44 600 сўм).

  1. Тизим операторига қандай мурожаат қилинади?

Бунинг 5 та йўли бор:

1) https://uzimei.uz/сайти орқали

2) https://my.gov.uz/ru сайти орқали

3) 1170 рақамига СМС юбориш орқали

4) *1170# га USSD сўров юбориш орқали

5) Почта алоқа бўлимига ёки тизим операторига (Себзор, 18-A манзилига) шахсан бориш орқали.

  1. СИМ-картани ўзгартирганда, ИМЕИ-кодни қайта рўйхатдан ўтказиш керакми?

Йўқ. ИМЕИ-код 1 маротаба UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказилади. СИМ-карта ўзгартирилганда ИМЕИ-кодни қайта рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди.

  1. ИМЕИ-код ким томонидан рўйхатдан ўтказилади?

ИМЕИ-код мобил қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилади.

  1. ИМЕИ-коднинг ҳолатини қандай текширса бўлади?

1) https://uzimei.uz/ расмий веб-сайти орқали;

2) 1170 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали;

3) USSD *1170# ёки СМС 1170 сўровлари ёрдамида.

Д.ХЎЖАМБЕРДИЕВ,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари.