Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган муассасаларга ўқувчиларни қабул қилиш бўйича комиссия ўз ишини бошлади
Яқинда вилоят халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бошқармалари мутахассисларидан иборат психологик-тиббий-педагогик комиссия ўз ишини бошлади.
Мазкур комиссия Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни психофизик имкониятларини текширувдан ўтказади.
Комиссиянинг фаолият юритиши учун Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактаби қошида алоҳида хона ажратилиб, керакли жиҳозлар билан таъминланди. Шунингдек, бу ерда ота-оналар ва болалар учун кутиш хоналари ҳам ташкил этилди.
Эндиликда вилоятдаги барча имконияти чекланган болалар мазкур комиссия кўригидан ўтиб, комиссиянинг йўлланмаси асосида ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга жойлаштирилади.
Вилоят халқ таълими бошқармаси
ахборот хизмати.