Иммунолог организмда витамин етишмовчилиги белгиларини айтди
Витамин етишмовчилигининг асосий аломати инсоннинг ташқи кўриниши, жумладан, тошма тошиши, ранги учиши ва қуруқ тери ҳисобланади.
Шунингдек, гиповитаминоздан дарак берувчи турли факторлардан ташқари, мутахассислар соч толасининг хиралашуви ва тушиши, синувчан ва қатламлашувчи тирноқларга ҳам эътиборни қаратишни тавсия этишади. Витамин етишмовчилиги туфайли инсонда тушкунлик, сустлик ва қувватсизлик кузатилади.
Яқинда Британия тиббиётчилар D витамини етишмовчилиги COVID-19 нинг кечишини қийинлаштиришини аниқлашган эди. Олимларнинг таҳлилларига кўра, D витамини организмни инфекция киришидан ҳимоялайди.
Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси NDU табиий фанлар факультети биотехнология ва вирусология лабораториясининг раҳбари С.Нетесов тўйиб овқатланмаслик туфайли коронавирус янада оғир ўтишини тушунтирди. Муҳим элементларнинг етишмаслиги туфайли организм инфекцияларни енгишга қодир бўлмай, катакчалари нобуд бўла бошлайди.
Организм иммунитетини ошириш учун айниқса, куз-қиш даврида таркибида А витамини мавжуд, бета-каротинли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш лозим. А витамини нафас йўллари орқали вирус ва бактерияларнинг кириб боришига тўсқинлик қилади. Иккинчи муҳим вирус ва инфекцияга тўсиқ бу – С витаминидир.