Имом ноиблар қандай малака оширди?

Шу йилнинг 18 февралидан бошлаб минтақавий филиалимизда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида фаолият олиб бораётган имом ноиблари учун “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш асослари” йўналишида малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.

Малака ошириш курсида Самарқанд вилоятидан 51 нафар, Бухоро вилоятидан 23 нафар, Жиззах вилоятидан 21 нафар, Навоий вилоятидан 1 нафар ва Сирдарё вилоятидан 18 нафар жами 114 нафар имом ноиблари ўқиди.

Машғулотлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги раҳбар ва ходимлари  ҳамда Самарқанд давлат университетининг малакали профессор-ўқитувчилари тоомнидан муаммоли маъруза, амалий-тренинг, давра суҳбати, мунозара, катта ва кичик гуруҳларда ишлаш интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда олиб борилди.

Тингловчиларнинг машғулотлардан бўш вақтлари ҳам самарали ташкил этилди. Хусусан, улар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактабининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари билан давра суҳбатлари, вилоятда олиб борилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар билан бевосита танишдилар.

Имом ноиблар малака ошириш курсини тугатиб, юртимиз тинчлигини асраш, ислом дини тинчликпарварлик, инсонпарварлик, ватанпарварлик каби асл мақсадларини халқимиз, айниқса ёшларга тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Жамшид Очилов,

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали директори.