Инфографика: Турли мамлакатларда ҳар бир соатда нечта чақалоқ туғилади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Аҳоли истиқболлари» ҳисоботига кўра, 2023 йилда дунёда 132 миллиондан ортиқ чақалоқ туғилган, бу соатига тахминан 15 000 чақалоқ дегани.
Рўйхатни бошқариб турган Ҳиндистонда соатига 2 600 дан ортиқ туғилиш қайд этилган. Бу иккинчи ўринда турган Хитой мамлакатидаги туғилишлардан (тахминан 1000) икки баравар кўпроқ. Умумий қилиб олганда, дунёда ҳар бир соатдаги деярли тўртта туғилиш Ҳиндистон ва Хитойда содир бўлади.
Рўйхатнинг қолган қисмига назар ташлайдиган бўлсак, Нигерия (ҳар соатда 857 туғилиш) ва Покистон (786) деярли бир хил кўрсаткичларга эга. Индонезия (512), Конго Демократик Республикаси (499) ва Эфиопия (469) давлатларининг ҳам туғилиш даражаси бир-бирига ўхшаб кетади. Кучли тўққизликни АҚШ (418) ва Бангладеш (398) якунлайди.
Ушбу рўйхат Россия ва Бразилиядан ташқари энг кўп аҳолиси бўлган тўққизта мамлакатни деярли аниқ акс эттиради. БМТ маълумотларига кўра, Россияда ҳар соатда 148 та, Бразилияда эса 297 бола туғилади.
Бу рақамларга қарамай, ушбу рўйхатдаги кўплаб мамлакатларда туғилиш даражаси йилдан-йилга пасайиб бормоқда. Бу ҳар доим ҳам ёмон эмас – баъзи давлатлардаги аҳолининг суст ўсиши кўпроқ яхши таълим истиқболлари ва бандлик соҳаларидаги турли имкониятларни англатиши мумкин.
Ўлим даражаси (нисбатан) паст бўлган давлатларда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони кўпайиб боради. Бундай демографик дивиденд мамлакатлардаги аҳоли жон бошига даромад ва истеъмолни ошириш имконини беради.