Инсон аъзолари трансплантацияси қонун билан тартибга солинди

“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–768-сон, 11.05.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, инсон аъзолари ва тўқималарини олиш ҳамда уларнинг трансплантацияси давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади, ушбу муассасаларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини реципиентларга трансплантация қилиш инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса асосида амалга оширилади.

Трансплантация реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.