“Ипак йўли” туризм xалқаро университети талабалари Индонезияда ёзги дам олиш курсларида бепул ўқитилади

“Ипак йўли”  туризм xалқаро университетида Индонезиянинг Gunadarma Margianti университети ректори томонидан "Жамият ҳимоясида инсонни англаш доираси" мавзусида тақдимот ўтказилди ҳамда университетлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра, талабалар Индонезияда ўқиш имкониятига эга бўладилар. Жорий йилнинг апрель ойида Matrissya Hermitaнинг  Индонезиянинг 30 та университетлари ректорлари билан биргаликда  “Ипак йўли” туризм xалқаро университети билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан меморандум тузиш учун Самарқандга ташрифи режалаштирилган.

Шунингдек, учрашувда талабаларнинг  Индонезияда ёзги дам олиш курсларида бепул ўқишга юбориш масалалари ҳам муҳокама этилди. Улар дам олиш билан бир қаторда Индонезия сайёҳлик салоҳиятини ўрганиш ва фойдали маълумот алмашиш имкониятига эга бўладилар.

Вилоят Туризмни ривожлантириш

департаменти матбуот xизмати.