Қайси шаҳарлар тоза ҳаво талабларига жавоб беради?

2025 йилда дунёдаги шаҳарларнинг атиги 14 фоизи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган ҳаво ифлосланиши бўйича меъёрларга риоя қила олди. Бу ҳақда ҳар йили ҳаво сифати бўйича ҳисобот тайёрлайдиган Швейцариянинг IQAir компанияси маълум қилди.

Унга кўра, шаҳарларда PM2.5 заррачаларининг ўртача йиллик миқдори 1 куб метрда 5 микрограммдан ошмаслиги керак. Аммо бу талабга фақат 14 фоиз шаҳарлар жавоб берган. 2024 йилда бу кўрсаткич 17 фоиз эди.

Тадқиқотда 143 та мамлакат ва ҳудуддаги тахминан 9,5 минг шаҳар маълумотлари таҳлил қилинган. PM2.5 бўйича меъёрга фақат 13 та давлат ва ҳудудда риоя этилган. Улар қаторига Австралия, Андорра, Бермуд ороллари,  Виргин ороллари, Гренада, Исландия, Янги Каледония, Панама, Пуэрто-Рико, Барбадос, Реюньон ороли, Француз Полинезияси ва Эстония киради.

Ҳавоси энг тоза деб Ньювудвилл (Жанубий Африка Республикаси) шаҳри топилди.

Picture background

Энг ифлос ҳавога эга давлатлар бешлигига Ҳиндистон, Бангладеш, Тожикистон, Чад ва Конго Демократик Республикаси киритилди.

Picture background

Шунингдек, энг ифлосланган 25 та шаҳар Ҳиндистон, Хитой ва Покистонда жойлашган. Дунёдаги энг ифлосланган шаҳар — Лони (Ҳиндистон, Уттар-Прадеш штати) бўлиб, у ерда PM2.5 даражаси ВОЗ меъёрларидан 22 баравар юқори.

PM2.5 — бу ёқилғи ёқиш натижасида ҳосил бўладиган майда заррачалар бўлиб, улар ўпка орқали қонга ўтиб, организмдаги деярли барча аъзоларга таъсир қилиши мумкин. Ушбу заррачалар қандли диабет ва саратон каби кўплаб касалликларни келтириб чиқаради.

Г.Холдорова тайёрлади.