Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 6,2 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда

Тезкор маълумотларга кўра, январь ойида солиқ тушумлари 10,3 фоизга, божхона тушумлари эса 14,5 фоизга ошган. Жорий йилнинг биринчи ойида 6 126 янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Шу билан бирга, товар экспорти 8,1 фоизга ошди.

Ижобий тенденциялар Ишбилармонлик фаоллиги индексининг (ИФИ) ўсиши билан ўз тасдиғини топмоқда. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази баҳолашига кўра, у 2025 йил январь ойида ўтган ойга нисбатан 8,4 фоизга ўсган.

ИФИ таркибида товар-хом ашё биржасида хомашё харид қилиш интенсивлиги 33,3 фоизга сезиларли даражада ошгани ва фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 1,1 фоизга ўсгани қайд этилди.