Иштихонда хитойликлар турар-жой қуради
Давлат хизматлари марказларига тадбиркорлик фаолиятини расмийлаштириш учун келаётган инвесторлар рўйхатида хитойлик ишбилармонлар етакчилик қилади. Хитойлик Хиао Йоу Ванг ҳамда Лингю Чен устав капитали 45 миллиард сўм бўлган "JIA YOU ESTATE INVESTMENT" МЧЖ хорижий корхонасига асос солишди. Мазкур корхона Иштихонда турар-жой бинолари қуриш билан шуғулланади. Кейинчалик улар туманда спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштирган.
Мазкур хорижий корхона Иштихон туман Давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ўтказилди. Қайд этиш керакки, ушбу марказ орқали бугунга қадар 4906 та юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, уларнинг 5 таси хорижий корхона, 10 таси қўшма корхоналардир.