Исроилда ишлаётган самарқандлик ватандошларимиз билан мулоқот ўтказилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Махмудова, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Зебинисо Раҳмонова, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари иштирокида Исроилда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантлари билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказди.

Унда мигрантлар учун мавжуд имконият ва имтиёзлар, хусусан, уларни ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, қийин вазиятда қолганда ватанга қайтариш тизими ҳақида маълумот берилди.