Истеъмолчининг сувдан қарздорлигини 800 АҚШ доллари эвазига ўчириб бермоқчи бўлган назоратчи ушланди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ назоратчиси вазифасида ишловчи М.А. Самарқанд шаҳридаги МЧЖларнинг биридаги сув истеъмолида аниқланган камчилик учун 100 миллион сўм миқдорида жарима тайинламаслик эвазига жамият ходимларидан 800 доллар пора олаётган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари оли борилмоқда.