Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги иқтисодий ўсишини баҳолади — 6 фоизлик ўсиш

Жаҳон банки «Глобал иқтисодий истиқболлар» ҳисоботининг навбатдаги нашрини эълон қилди. Ташкилот баҳоларига кўра, Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 2024 йил охирида 6 фоизни ташкил этди. Шунингдек, 2025 йил учун прогноз 5,8 фоизни, 2026 йил учун 5,9 фоизни ташкил этади.

Жаҳон банкига кўра, Европа ва Марказий Осиё минтақасида 2024 йилда иқтисодий ўсиш суръати 3,2 фоизгача пасайган. Бу асосан Россия ва Туркиядаги иқтисодий ўсишнинг секинлашуви билан изоҳланган.

Қайд этилишича, Марказий Осиё мамлакатларига пул ўтказмалари ҳажми барқарорлигича қолмоқда, шу омил ҳам аҳолининг шахсий истеъмоли даражасини сақлаб қолишга хизмат қилган.