Жазирама иссиқ сабабли поездлар секинроқ ҳаракатланади
- 17.06.2025 09:28
- 12
- Долзарб

Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳарорат кўтарилиши натижасида ерусти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлишини инобатга олиб, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.
"Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкинлигини маълум қиламиз. Шунингдек, тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар ҳаракат жадвалида кўрсатилган вақтдан кечроқ манзилга етиб бориши мумкин", - дейилади хабарда.
Маълумот учун: "Ўзгидромет" бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати +42 даражагача, жанубда +45 даражагача кўтарилиши ҳақида хабар берди.
Теглар:
жазирама иссиқ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Етмиш йил яшабман сени унутиб...
- 27 дақиқа аввал
- Мутолаа
Қонунга хилоф ишлар кимсага наф келтирмайди
- Бугун, 11:37
- Жамият