Синоптиклар август ойида кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берди
"Ўзгидромет хабарига кўра, август ойида ўртача ойлик ҳарорат июль ойининг ўртача ойлик ҳароратидан 1,5-2,5 даражага паст бўлади.
Иссиқ об-ҳаво чўққисида ҳаво ҳарорати 40-43 даражага, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида эса 44-47 даражага етади.
Ўзбекистонда барча кузатув йиллари учун 2021 йилнинг август ойи энг иссиқ бўлиб, бунда ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан 1,5-2,5 даражага юқори бўлган. Бироқ, 2021 йил август ойида экстремал юқори ҳарорат кузатилмаган.
Дунёнинг етакчи прогностик марказлари ҳисоб-китобларини жалб қилган ҳолда, Ўзгидромет томонидан тузилган дастлабки баҳолаш бўйича ушбу йилнинг август ойи ўртача иссиқ бўлади.
Ойнинг дастлабки беш кунлигида максимал ҳаво ҳарорати 35-40 даража атрофида бўлади, сўнгра ҳарорат фони 33-38 даражагача пасаяди.
Кейинчалик август ойи ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.
Кундуз кунлари ҳарорат асосан 33-38 даража атрофида, айрим кунларда 40 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи ярмида ҳарорат 30-33 даражагача қисқа муддатли даврга пасайиши мумкин.
Фақат республиканинг айрим, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.