Жомбойда кўчат экиш, "М-39" йўли ёқаларини ободонлаштириш ҳолати қандай?
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Жомбой туманида яшил майдонларни кенгайтириш, йўл бўйи инфратузилмасини янада ривожлантириш борасидаги ишларни кўздан кечирди.
Туман масъулларига йўл ёқалари ва бўш жойларда айни кунларда давом этаётган «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги кузги кўчат экиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кенг кўламда олиб бориш юзасидан топшириқлар берилди.
Йўл бўйидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, устахоналар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари ҳудудини ободонлаштириш, ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайлик яратиш, санитария-гигиена нуқталарининг талаб даражасида ишлашини таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
– Дарахт кўчатлари ва гуллар экиш билан чекланиб қолмай, уларни парваришлаш, биринчи навбатда суғориш тизимини яратиш зарур, - деди Эркинжон Турдимов.
Шунингдек, ўрганиш давомида фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда аҳоли томорқаларида ердан самарали фойдаланиш, жумладан, тўқсонбости усулида экин экиш лозимлиги таъкидланди.