Жомбойлик мурожаатчига 10 миллион сўмлик кредит ажратилди

Бугунги кунда фуқаролар томонидан қилинган ҳар қандай мурожаатлар кўриб чиқилиши замон талабига айланди. Барча бўғиндаги раҳбарлар томонидан фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотлар олиб борилмоқда. Пандемия шароитига қарамасдан, фуқаролар томонидан касаначилик, якка тартибдаги тадбикорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида имтиёзли кредит олиш илинжида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармасига ана шундай мазмундаги мурожаатлардан бири Жомбой тумани Қўнғирот маҳалласида яшовчи фуқаро Нилуфар Аллаёрова томонидан юборилганди.
Мурожаатда фуқаро тикув машиналари харид қилиш, кичик тикув цехи ташкил этиш ҳамда 6 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаш, кейинчалик ушбу цех фаолиятини кенгайтириш ва қўшимча иш ўринларини яратишни мақсад қилгани баён этилган.
Мазкур мурожаат белгиланган тартибда ўрганилиб, Жомбой тумани Халқ банки филиали ҳамкорлигида ижобий ҳал қилинди. Бўлғуси якка тартибдаги тадбиркорга 10 миллион сўм миқдорида 3 йиллик муддатли имтиёзли равишда 3 дона тикув машинаси олиб берилди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.