Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Журналист, аввало, тўғри савол бермоғи лозим: Зоминда журналистлар учун халқаро медиафорум бўлиб ўтмоқда

Жиззах вилояти Зомин туманидаги "НКМК" санаторийсида "Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик" мавзусидаги II медиафорум давом этмоқда.

Озарбайжоннинг “Азертаж” ахборот агентлиги мухбири Гулу Казимов, Эроннинг “Fars news” агентлиги мухбири Шерали Авезметов, Тожикистоннинг "Жумҳурият" газетаси мухбири Мирасрор Аҳроров томонидан маҳорат сабоқлари ўтказилди. Ўзбекистон ва бошқа давлатлардаги ОАВ фаолияти муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда zarnews.uz мухбири Асқар Баротов.

- Журналист тўғри савол беришни билиши керак, - дейди Мирасрор Аҳроров. - Тажрибамдан биламанки, айнан тўғри қўйилган саволга берилган жавоб соатлаб давом этадиган ҳисоботлардан фойдалироқ. Бу саволларда халқнинг дарди, фикри, қарашларини ифода этиши керак. Бугун биз ана шундай саволларни бера оладиган ёш журналистларга муҳтожмиз.