Карантин пайтида ов қуролларини сотаётган шахс ушланди
- 08.04.2020 09:25
- 135
- Жиноят ва жазо

Жорий йил 3 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Ўрташўра маҳалласида яшовчи Ю.К. “ТОЗ-34Р” русумли, 12 калибрли, 2 стволли ов қуролларини 2 000 АҚШ долларига сотаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми (ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ёки портлаш қурилмаларини ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодекснинг 248-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўрсатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Оташин журналист, меҳрибон устоз
- Кеча, 15:34
- Мутолаа
Исроил – Эрон зиддияти: Ўт очиш тўхтатилмоқда
- Кеча, 14:59
- Хориж
Эски чироқ – 150 минг сўм зарар
- 24/06, 09:21
- Жамият