Картошканинг йиллик истеъмол меъёри қанча?

Тиббиётчилар хулосаси билан қаралганда инсон йилда ўртача 50 килограмм картошка истеъмол қилиши талаб этилади. Шу нуқтаи назарга асослансак, вилоятимиз аҳолиси эҳтиёжини тўла қондириш учун 190 минг тоннага яқин картошка зарур бўлади. Қолаверса, Самарқанд вилоятида картошкадан юқори ҳосил олинишини ҳисобга олиб, эҳтиёждан ортган қисмини бошқа ҳудудларга сотиш ҳам мумкин.
Масалан, 2017 йил вилоятимизда картошкадан 590,7 минг, 2018 йилда 553,6 минг, 2019 йилда эса 624,6 минг тонна ҳосил олинди. Буни 2017 йил билан солиштирсак, 33,9 минг тонна кўп ҳосил олинди ёки ўсиш 112,8 фоизга етди.