Ургутда кадастр бўлими масъуллари ва МЧЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Ургут туманида вилоят прокуратураси томонидан Президентимизнинг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси ўрганилди.

Ўрганиш давомида Давлат кадастрлар палатаси туман филиали мансабдор шахслари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, суғориладиган ер майдонларини қурилиш учун ажратиш ваколати бўлмаса-да, “SH. F. B” МЧЖга 1 гектар ер участкаси учун кадастр паспорти тайёрланиб, жамият ва давлат манфаатларига 847,1 миллион сўм зарар етказгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан кадастр бўлими масъуллари ва “SH. F. B” МЧЖ раҳбари М.Х.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.